Санжар Файзиев бугун чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди
Ads
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Санжар Файзиев бугун иккинчи даврада ўйин ўтказади.
 
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда Санжар германиялик Поль Уоернерга қарши кортга чиқади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 11:00дан сўнг ўтказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, С.Файзиев кеча руминиялик Андрей Никулескуни 6:3, 6:7, 10:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.