Санжар Қувватовни "Пахтакор"га ким таклиф қилди?

«Пахтакор» клуби янги мавсум учун бир қатор янги футболчиларни қўлга киритди. Жумладан, қашқадарёлик дарвозабон Санжар Қувватов ҳам бу йилдан бошлаб «Пахтакор» клубида фаолият олиб бормоқда. Катта футболга «Машъал» клубининг академияси орқали кириб келган, кейинчалик «Насаф»да тўп сурган Қувватов учун жорий мавсум фаолиятида олдинга қадам ташлаш бўлди десак муболаға бўлмайди.

Истеъдодли дарвозабон SPORTS.uz муҳбири билан суҳбат давомида “шерлар” сафига ким орқали келганини айтиб ўтди.

- Ўтган йилги мавсум тугаганидан кейин менга «Пахтакор» клубидан Жаъфар ака Ирисметов қўнғироқ қилиб, «Пахтакор»да ўйнашга иштиёқинг борми, биз сен билан қизиқяпмиз деганди. Ҳаммага маълумки, «Пахтакор» Ўзбекистоннинг энг олди жамоаларидан бири ва шубҳасиз топ-клуб саналади. Табиийки, бундай жамоа таркибида тўп суриш футболчи учун шарафли. Мен Жаъфар акага шундай гапларни айтдим. Хуллас, «Пахтакор» томонидан тушган таклифдан сўнг мен ўзимизнинг мураббийимиз – Рўзиқул ака Бердиев билан гаплашдим. Агар «Пахтакор»да ўйнашга иштиёқинг кучли бўлса, майли бориб ўйнайвер деди. Биз эса ўзаро келишган ҳолда хайрлашишга қарор қилдик.

Санжар Қувватов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!