Санжар Шоаҳмедов "Локомотив" сафида 100-учрашувини ўтказди

 

"Локомотив" жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов клуб сафида 100-учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

2015 йилда "темирйўлчилар" сафига келиб қўшилган Санжар бир неча кун олдин ўзининг юзинчи учрашувида майдонга тушди.  

Ярим ҳимоячи Суперлига (Олий лига) бахсларида 71, Ўзбекистон кубогида 10 ва Осиё чемпионлар лигасида 19 марта майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!