Санжар Турсунов азалий рақибини таслим этди

  • 27 февраль, 2018, 21:13
  • 0
  • Бокс

Ўзбек ўғлонларидан таркиб топган «Узбек Тигерс» жамоаси ҳамда кубалик «Cуба Домадорес» вакиллари ўртасидаги жанглар бироз аввал ўз ниҳоясига етди.

«Универсал» спорт саройи мезбонлик қилган бугунги бокс оқшомига 91 кг вазн тоифасида ўтказилган қарама-қаршилик якун ясаб берди.

Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Эрисланди Савонга қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз Санжар Турсуновга бугун ўзининг энг яхши жангларидан бирини ўтказди.

Жангни юқори нотада бошлаб олган Турсунов жанг сўнггида устунликни рақиб жамоа вакилига бериб қўймади ва якунда ғалаба қозонди.

Ўтган йили Гамбургда ўтказилган Бокс бўйича Жаҳон чемпионати финалида қабул қилиб олинган мағлубият учун боксчимиз «реванш» олишни уддасидан чиқди.

 

91 кг: Санжар Турсунов 2–1 Эрисланди Савон

“Uzbek Tigers” 4-1 “Domadores de Cuba”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!