Санжар Турсунов қай тарзда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди? (видео)
Ads

Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги”да беллашувлар тобора қизғин паллага кириб бормоқда.

Кеча ўтказилган тўқнашувларда ҳамюртимиз Санжар Турсунов (-91 кг) ўзининг илк жангида латвиялик Владислав Левшага қарши ўтказди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашувда Санжар устунлигини намойиш этиб, якунда ғолибликни қўлга киритди ва кейинги босқичга йўл олди.