Санжар Турсунов Россияда чорак финалга чиқди
Ads

Россиянинг Грозний шаҳрида жойлашган "Olimpiyskiy" спорт саройида бокс бўйича Аҳмад Хожи Қодировнинг хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан келган, элликдан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун куч синашмоқдалар.

Ушбу турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов, Одил Аслонов, Билолбек Мирзараҳимов, Аброр Қодиров, Худойназар Файзов, Абдулхай Шораҳматов ва Алиёр Норалиев ўз вазн тоифаларида илк даврадан муваффақиятли ўтиб, чорак финалга чиқишди.