Санжар Турсунов Россиядаги турнирни ғалаба билан бошлади
Ads

Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги”да беллашувлар тобора қизғин паллага кириб бормоқда.

Бугун ўтказилган тўқнашувларда ҳамюртимиз Санжар Турсунов (-91 кг) ўзининг илк жангида латвиялик Владислав Левшага қарши ўтказди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашувда Санжар устунлигини намойиш этиб, якунда ғолибликни қўлга киритди ва кейинги босқичга йўл олди.