Санжарбек Раҳмонов 5 апрелда навбатдаги жангини ўтказади
Ads

Профессионал боксда муваффақиятли фаолият юритаётган ўзбекистонлик Санжарбек Раҳмонов апрел ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи SPORTS.uz нашрига яқин манбага маълум қилган.

Лас-Вегасда ташкил қилинадиган жангда унинг рақиби ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Айни дамда тайёргарликлар қизғин давом эттирилмоқда.

2015 йилда профессионал фаолиятини бошлаган Санжарбек шу вақтга қадар 13 та жанг ўтказиб, 11 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. У сўнгги марта ўтган йили декабр ойида рингга чиқиб, америкалик Жонатан Стилдан очколар бўйича устун келган.