Санти Касорла 2 йиллик голсиз сериясига барҳам берди

Испаниянинг "Вильярреал" клуби ярим ҳимоячиси Санти Касорла кеча Европа лигаси доирасида “Спартак”га (3:3) қарши бўлиб ўтган Москвадаги баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, пенальтини аниқ амалга оширган 33 ёшли испаниялик футболчи учун ушбу гол сўнгги 2 йил ичидаги дастлабкиси бўлди. Касорла сўнгги бор 2016 йилнинг октябрида “Арсенал” сафида гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!