Сардор Мирзаев: Тан олиш керак, "Пахтакор" биздан кучли

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев ижтоий тармоқда билдирган фикрларидан бирида "Пахтакор" айни пайтда "темирйўлчилар"дан кучли, дея тан олди. 

Твиттер ижтимоий тармоғида таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов, "Локо"нинг собиқ вакили Икром Алибоев ва Сардор Мирзаев кечаги баҳс юзасидан фикр билдиришар экан, Сардор Мирзаев қуйидагичи ёзиб қолдирган: "Тан олиш керак, улар ҳозирги вақтда биздан кучли. Лекин бунинг ҳаммаси яхшиликка. Меҳнат қилишда давом этиш керак". 

Эслатиб ўтамиз, кеча Суперлиганинг 1-тур доирасида кечган ўйинда "Пахтакор" "Локомотив"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!