Сардор Рашидов Купер уни Осиё кубогига олиб бориш ёки бормаслиги ҳақида: Олиб борса ўйнайман, бўлмаса телевизор қаршисида мухлислик қиламан
Ads

Мавсумни Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказиб мамлакат чемпионлигини қўлга киритган маҳоратли футболчи Сардор Рашидов Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз сафида БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

- Энди ҳаммани ўйлантираётган савол: Сардор Рашидовнинг Осиё Кубогида қатнашиш имконияти қандай? Тўғри, буни мураббий ҳал қилади, аммо ўзингиз бу масалада нима дея оласиз?

- Билмадим. Мени ҳам олиб борса ўйнайман, олиб бормаса телевизор қаршисида ўтириб мухлислик қиламиз.

- Лекин терма жамоамизнинг Ливан ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларидан кейин таркибга барибир Виталий Денисов билан Сардор Рашидовнинг кераклиги ҳақида кўп гапирилди...

- Мухлисларнинг ўзи биз ҳақимиздаги саволларга жавоб беришди. Лекин барибир ҳозир бир нима дейиш қийин. Лекин мени ҳам олиб кетса, қўлимдан келганича ёрдам бераман, зарбаларим билан (кулади).

Қизиқарли суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз. SPORTS.uz дан узоқлашманг!

Минбар

Барча блоглар