Сарри: Биз ўтказиб юборилган голга нисбатан нотўғри муносабатда бўлдик
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Англия Премьер-лигаси 18-тури доирасида "Лестер"дан қабул қилиб олинган (0:1) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Голдан сўнг ўйиннинг бориши ўзгарди. Биз дастлабки 55 дақиқа давомида ажойиб ўйин кўрсатдик, аммо ўтказиб юборилган голга нотўғри муносабат билдирдик. У бизни ҳайратда қолдирди ва режаларимизни чалкаштириб юборди.
Биз голга қадар қандай ўйнаган бўлсак, голдан сўнг ҳам шундай темпда учрашувни давом эттиришимиз керак эди. Аммо биз ҳиссиётларга кўп берилдик.
Нима бўлганини ва унга қандай муносабатда бўлишимизни тушуниб олишимиз керак эди. Бизда мағлубиятдан чиқиб кетиш учун вақт етарли эди", - деди италиялия мутахассис.
Маълумот учун, мазкур мағлубият "аристократлар" учун мавсумдаги учинчиси бўлди. Жамоа ўзининг келгуси беллашувини 26 декабр куни "Уотфорд"га қарши ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар