Сарри "Челси" раҳбариятидан Игуаинни сотиб олишни сўрамоқда

Лондоннинг "Челси" клуби мавсумни ижара асосида "Милан"да давом эттираётган "Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаинни сотиб олиши мумкин.

Mediaset тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олишни шахсан “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа раҳбариятидан сўрамоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Игуаин “Наполи”да айна Сарри қўл остида тўп сурган эди.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум “россонерилар” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!