Сарри: Кепа катта хато қилди, аммо уни четлатмаймиз
Ads

"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри "Манчестер Сити"га қарши баҳсда "аристократлар" дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг ўзини заҳирага олинишидан бош тортганлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Мен Кепа билан бу борада гаплашиб кўрдим. У бутун техник ходимлардан, жамоадошларидан узр ҳам сўради. Айтиб ўтишим жоизки, у катта хато қилди, бироқ уни четлатиш ниятимиз йўқ, - дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.

"Тоттенхэм"га қарши Аррисабалага майдонга тушадими?