Сарри:

"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри "Ливерпуль"га қарши учрашув олдидан ўз фикрини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни лондонликлар Англия Кубоги лигаси доирасида "қизиллар" билан куч синашишади.

- Душанба куни бўлиб ўтадиган машғулотларда жамоанинг ҳолатини кўздан кечиришим даркор. Катта эҳтимол билан асосий таркибни бутунлай ўзгартираман. Аммо буни аниқ айтолмайман.

Жамоа билан 35-40 кун олдин машғулотларни бошлаб юборгандим, бу эса кам вақт ўтганидан далолат беради. Биз меҳнат қилишни ва ривожланишни давом эттиришимиз даркор. Шу йўлда, кейинги мавсум "Ливерпуль"нинг даражасига етишимиз мумкин, - дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтиради