Сарри
Ads

Куни кеча "Ювентус" билан шартнома имзолаган Маурицио Сарри бугун Туринга етиб келди ва жамоа қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 60 ёшли италиялик мутахассисни аэропортда бир гуруҳ мухлислар кутиб олишди. Унинг “Ювентус”даги расмий таништирув маросими эса эртага Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

sarri_3

Эслатиб ўтамиз, Сарри “кекса синьора” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. Унинг жамоадаги йиллик маоши эса 6 млн еврони ташкил этади.