Италия А Сериясининг 25-турида “Наполи” сафарда “Сассуоло”га қарши баҳс олиб борди.

Ўйин голларга бой бўлди. Муросасиз курашлар остида кечган беллашув 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. “Сассуоло”нинг голларига Никола Максимович (34' автогол), Доменико Берарди (45') ва Франческо Капуто (90') муаллифлик қилган бўлса, “Наполи” сафида Петр Зелинский (38'), Жованни Ди Лоренцо (72') ва Лоренцо Инсинье (90') гол урди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)