“Сассуоло” етакчи футболчиси билан шартномани узайтирди

Италиянинг “Сассуоло” жамоаси ҳужумчиси Доменико Берарди жамоа билан шартномасини узайтирди. 23 ёшли футболчи жамоа билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Маълумот учун, Берарди ўтган мавсум А Серияда 20 та баҳсда майдонга тушди ва 4 та гол киритиб, 9 та голли узатмани амалга оширишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!