Саудия Арабистони Бельгия ва Германияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Футбол бўйича Саудия Арабистони терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 турнири олдидан бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинларини  ўтказади.

Маълум бўлишича, Саудия термаси Ироқ (27 февраль), Украина (23 март), Бельгия (28 март), Италия (28 май), Перу (3 июнь) ва Германия (8 июнь) терма жамоалари билан куч синашиб кўради.

Маълумот учун, Саудия Арабистони ЖЧ-2018 турнири “А” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда саудияликлар Россия, Миср ва Уругвайга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!