Сауль Альварес яна бир марта Мейвезерни реванш жангга чақирди
Ads

Ўрта вазн тоифасининг WBC ва WBA (Super) камарларининг янги соҳиби мексикалик Сауль “Канело” Альварес (50−1−2, 34 КО) яна бир марта беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиоини америкалик Флойд Мейвезерни 50−0, 27 КО) реванш жангга чақирди.

Бу боксчилар илк марта 2013 йил сентябр ойида Лас-Вегасда учрашган ва ўша жанг Мейвезернинг очколар бўйича ғалабаси билан якунланган. Альварес ўшанда 23 ёш бўлиб ва профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилган.

Бизнинг биринчи жангимиз жуда зерикарли бўлган. Иккинчи тўқнашув учун биздан жуда кўп ишлаш талаб этилади. Реванш жанги етарлича қийин бўлади, – дейди Альварес USA TODAY Sports билан бўлган суҳбатда.

“Канело” сўнгги марта 15 сентябр куни “T-Mobile” аренасида (Лас-Вегас, АҚШ) қозоғистонлик Геннадий Головкинга (38−1−1, 34 КО) қарши рингга чиққан. Боксчилар бундан бир йил муқаддам ўша жойда тўқнаш келиб, дуранг қайд этган эди.

12 раунд давом этган иккинчи тўқнашувда Альварес очколар бўйича ғалаба қозонган ва Головкин фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиш билан бирга ўрта вазнда WBC, WBA (Super) ва IBO чемпионлик камарларидан маҳрум бўлди.

“Канело” рингга қайтиши 15 декабр кунига режалаштирилган. Жанг “Madison Square Garden” аренасида (Нью-Йорк, АҚШ) бўлади. Унинг рақиби супер ўрта вазн тоифасининг WBA камари соҳиби британиялик Рокки Филдинг (27−1, 15 КО). Агар Альварес ғалаба қозонадиган бўлса, уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлади.