“Саутгемптон” бош мураббийсиз қолди
Ads

 

“Саутгемптон” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Маурисио Пеллегринони истеъфога чиқарди. Буни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Пеллегрино билан биргаликда унинг ёрдамчилари Карлос Компаньччи ва Ксавье Тамарит ҳам тарк этишди. Пеллегрино ёзда Клод Пюэлни ўрнини эгаллаганди, аммо қониқарли натижа кўрсата олмади.

Маълумот учун, “авлиёлар” АПЛ 30-туридан сўнг 20 очко билан турнир жадвалида 17-поғонада бормоқда.