"Саутгемптон" форварди 279 кунлик голсиз сериясига барҳам берди

"Саутгемптон" ҳужумчиси Шейн Лонг бугун АПЛнинг 22-тури доирасида бўлиб ўтган "Лестер"га (2:1) қарши ўйинда гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Squawka нашри тарқатган хабарга кўра шу тариқа 31 ёшли ирландиялик футболчи ўзининг 279 кунлик голсиз сериясига барҳам берди. У ўзининг сўнгги голини ўтган 2018 йилнинг 8 апрелида “Арсенал"га қарши ўйинда киритган эди.

Маълумот учну, Лонг жорий мавсум “Саутгемптон” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!