Ads

Англия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган "Саутгемптон" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин 3:1 ҳисобида "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.

10-дақиқада Бернарду Силва ҳисобни очди. Сўнгра мезбонлар мувозанатни тиклашди. Тайм сўнггида эса Жеймс Уорд-Проуз кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди, сўнгра Агуэро ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Қайд этиш жоиз, "авлиёлар" ушбу мавсумнинг ўзида учинчи бор автогол муаллифига айланишди. АПЛдаги ҳеч бир жамоа бундай натижа қайд  этганича йўқ.