"Саутгемптон"га янги бош мураббий тайинланди

Хабарингиз бор Англиянинг "Саутгемптон" клуби куни кеча бош мураббий Марк Хьюзни истеъфога чиқарган эди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра бугун ушбу лавозимга австриялик Ральф Хазенхюттль тайинланди. Айтиш керакки, 51 ёшли мутахассис бунгача Германиянинг "РБ Лейпциг" клубини бир неча мавсум давомида  муваффақиятли бошқарган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Саутгемптон” айни дамда АПЛда 9 очко билан 18-поғонани эгаллаб турибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!