Ads

Англиянинг “Саутгемптон” клуби ҳимоячи Мэтт Таргетт билан шартнома узайтирилганлигини э`лон қилди.

“Мен бу жамоада 8 йилдан буён тўп суриб келаман. Шундай экан, бу ерда эканимдан жуда ҳам бахтиёрман”, – деб айтиб ўтди Таргетт шартнома имзоланганидан сўнг.

Шартнома 5 йилга мўлжалланган. Ўтган мавсум 22 ёшли футболчи жароҳати сабаб аксарият ўйинларда майдонга туша олмади ва барча мусобақаларда жами 7 та ўйинда иштирок этди холос.