Сайёрамизнинг энг кучли дарвозабонлари (Топ 10)

Давом этаётган мавсумда кўплаб киперлар ўзини кўрсатишни уддаламоқда. Эмилиано Мартинес, Скорупски, Меле, Буни ва бошқаларнинг даражаси ўсаётгани қувонарли. Шунга қарамай, бу йигитлар класс борасида бугунги рўйхатдагилардан анча ортда қолади. Хўш, айни дамда дунёнинг энг кучли посбони ким? Бугун шу ҳақида батафсил.

10-ўрин. Уго Льорис

Амалдаги ЖЧ ғолиби бу мавсумда дарвоза сари йўлланган зарбаларнинг 77,2 фоизини бартараф этмоқда. Афсуски, «Тоттенҳем»нинг ҳозирги ҳимоясида муаммолар етарлича. Шу боис, Уго кучли ўнликдан очиб бермоқда. Шмейхль ва Де Хеа унинг ўрнида бўлиши мумкин эди, бироқ «шпорлар»ни деярли елкасида олиб юрган сардорни танлашга қарор қилдик.

Hugo-Lloris-1

9-ўрин. Алиссон Беккер

Яқиндагина, Алиссон сайёрамизнинг энг кучли посбони эди. Сўнгги пайтларда бўлиб ўтган воқеалар унга салбий таъасир кўрсатишни бошлади. Жароҳатлар сериясидан сўнг, қаҳрамонимиз отасини ерга қўйишга мажбур бўлди. ўз уйи олдидаги кўлда чўкиб кетган яқи билан хайрлашгач, қаҳрамонимиз руҳий босим остида  қолиб кетди. «Ливерпулm»нинг ҳимоячилар билан муаммо юзага келгани ҳаммасидан ўтиб тушди. Беккер ўзига келиши шарт. Унинг ишончли ўйини «Реал»га қарши ЕЧЛ баҳсида ҳал қилувчи омилга айланиши аниқ.

alisson

8-ўрин. Жанлуижжи Доннарумма

Италиялик иқтидорни кўпчилик унутиб қўймоқда. Бундан 10 йил илгари, дарвозабон деганда Буффондан бошқа ҳеч ким кўз олдимизга келмас эди. Доннарумма ҳозир «Милан» ва Италия терма жамоасининг умидига айланган. Тез орада эркин агентга айланиши кутилаётган йигитнинг келажаги порлоқ. Ҳозирнинг ўзидаёқ, уни Буффонинг издоши деб таърифлаш мумкин.

donnarumma

7-ўрин. Самир Ханданович

Футбол тарихида «пенальтилар қотили» номи билан абадий қолувчи йигит ўзининг сўнгги мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Словениялик посбон «Интер» билан узоқ кутилган «Скудетто» сари дадил одимламоқда. У дарвозабонлар элитасига киради. Бу статусни 10 йилдан бери йўқотиб қўймагани таҳсинга сазовор.

handanovich

6-ўрин. Эдерсон

Бразилиялик йигитча, «Манчестер Сити»нинг даражасида тўлиқ мос келувчи дарвозабонга айланиб бўлди. У тўпни олдинга кучли зарба билан етказиб бериш борасида беназир. Шунга қарамай, Пепнинг талабига биноан биринчи пасни ижро этишга уринади. У АПЛнинг энг ишончли дарвозабони. Бу мавсумда, ўз дарвозасига йўлланган зарбларнинг 78,3 фоизини бартараф этишга муваффақ бўлди. Бу доимо рақиб зарбалари ёмғири остида қолувчи «Астон Вилла» аъзоси Мартинеснинг натижасидан ҳам яхшироқ кўрсаткич.

ederson

5-ўрин. Кейлор Навас

Навас чинакам камтарин инсон. У доимо омма эътибордан четда қолсада, ўз ишини 100 фоиз бажаришга ўрнатган. Айниқса, ЕЧЛда у чинакам қурол. Париж жамоасини Тьяго Силва тарк этган бўлсада, Навас ўз даражасини намойиш этмоқда. Европа чемпионлар лигасидаги унинг натижаси ҳайратланарли. Қаҳрамонимиз, дарвозага йўлланган зарбаларнинг 86,5 фоизини қайтарган. ЕЧЛ плей-оффида «Бавария» Левандовскига умид қилган бўлса, ПСЖ Кейлорнинг маҳоратига суянади. Таркибида Неймар, Ди Мария, Мбаппе сингари йигитлари бор бўлсада, ҳозирги кунда коста-рикалик дарвозабон Париж жамоасининг асосий халоскори саналади.

navas

4-ўрин. Тибо Куртуа

Сўнгги йилларда «Реал» ҳимоясида турли     экспериментлар кузатилмоқда. ЕЧЛ ўйинларида Тибо ҳали ўз маҳоратини кўрсатгани йўқ, аммо «Ла Лига»да учиб келаётган «снариядлар»ни бартараф этиш борасида иккинчи ўринда кетмоқда. Куртуа Мадрирдга келгач, илк мавсумда жуда бўш харакар қилган эди. Ҳозирда, у «Реал»нинг асосий фигурасига айланиб бормоқда. Ундаги прогресс давом этса, тез орада Куртуа рўйхатда биринчи поғонага чиқиб олиши мумкин

kurtua

3-ўрин. Марк Андре Тер Штеген

«Барселона» дарвозасини қўриқлаш, «Ювентус», «Атлетико» ва «Реал»никидан мушкулроқ. Каталонияликлар марказий ҳимояда қўпол хатолар қилгани сари, немис посбонининг халқаро аренадаги имижи тушиб кетмоқда. Ҳимоядаги омадсизликларда дарвозабонни айлаш кулгили. Испания чемпионатида «Барса» «Атлетико»га босим қилишда давом этмоқда. Бу 100 фоиз Марк-Андренинг меҳнати самараси. Тер-Штеген ҳар бир ўйинда 2,4 та юз фоизли голдан жамоасини қутқариб қолиши одатий хол. Йўлланган зарбаларнинг 78 фоизи сейв эвазига зарарсизлантирилмоқда. Шу омиллар сабабли, Куман жамоаси ҳали-ҳамон пойгадан чиқиб кетгани йўқ.

terstegen

2-ўрин. Мануэль Нойер

Ноернинг карьерасида пасайиш кузатилган пайтлар ҳам бўлди. У футболга қизиқиши йўқолганини бир неча бор таъкидлади, аммо яна қайтишни уддалади. Қайтганда ҳам кучли бўлиб қайтди. Ўтган йили энг кучли ҳужумга эга ПСЖни финалда таслим этган «Бавария» «Ману»га алоҳида миннатдорчилик билдириши лозим. 35 ёшни уриб қўйган ЖЧ ғолиби ҳозир ҳам супер формада. У «Бавария»нинг 21 асрдаги энг муҳим фигураларидан бирига айланиб бўлди.

noyer

1-ўрин. Ян Облак

Ян бир неча бор енг кучли дарвозабон эканлигини исботлаб бўлди. «Атлетико»нинг кучли ҳимоясини инобатга олмасак ҳам Облак қолганлардан бир бош баланд ҳаракат қилмоқда. «Реал» ва «Барселона» сингари грандлар тўп сурувчи чемпионатда 4 бор энг яхши дарвозабон унвонини қўлга киритиш бирорта бошқа киперга насиб этмаган. Бутун мавсум давомида «Атлетико» шарафини ҳимоя қилган холда, Облак асосий рақибларидан камроқ гол ўтказиб юборишни уддалаётганига қойил қолиш керак. Катта эҳтимол билан, бу мавсумда ҳам Самори соврини айнан Словения терма жамоаси аъзосига топширилади. Ачинарлиси шундаки, Облак ҳали бирорта улкан соврин ютгани йўқ. Терма жамоа борасида ҳам омади келмаган. «Атлетико»нинг сўнгги йиллардаги ҳимоявий футбол намойиш этиши бежиз эмас. Диего Семионе айнан Облакка суянгани учун бутун жамоани унинг атрофида шакллантирмоқда. Агар «матрасчилар» чемпионатни 1-поғонада якунласа, Облак нафақат энг яхши дарвозабон, балки энг яхши футболчи учун бериладиган совринни ҳам ўзиники қилиб  олиши мумкин.

jan-oblak

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)