Marca нашри хабарига кўра, "Сельта" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафиньяни тўлалигича сотиб олишни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, айни дамда хавбек Виго клубида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг ижара шартномаси мавсум сўнггигача мўлжалланган, бироқ клуб футболчини тўлалигича сотиб олишни мўлжалламоқда.

Манба таъкидлашича, ушбу трансфер "Сельта"га 17 миллион еврога тушиши мумкин.