“Сельта” бош мураббийи “Реал”ни мағлубиятга учрата олишларига ишонмоқда
Ads

“Сельта” клуби бош мураббийи Эдуардо Бериццонинг фикрича шогирдлари “Реал” билан бўлиб ўтадиган ўйинда ғалаба қозона олишади.

“Реал” кўплаб юлдузларга эга гранд жамоа. Аммо, биз ғалаба қозонишша ҳаракат қиламиз. “Сантьяго Бернабеу”да бўладиган дастлабки баҳсда ўз ўйинимизни намойиш этишга уриниб қўрамиз. Одатда биз ҳар бир учрашувда ўз фалсафамизга содиқ қоламиз. “Сельта” ҳар бир рақибга нисбатан фақат ғалаба учун тўп суради ва “Реал” ҳам бундан мустасно эмас”, - дейди Бериццо Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” мусобақанинг нимчорак финалида "Севилья" билан баҳс олиб борган ва икки ўйин натижасига кўра Испания кубогининг чорак финалига йўл олган эди. “Қироллик клуби” энди кейинги босқичда "Сельта" билан кураш олиб боради.“Реал” ҳамда “Сельта” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 18 январь куни, жавоб ўйини эса 25 январь куни бўлиб ўтади.