"Сельта" Суареснинг трансфери бўйича "Барселона"га расмий таклиф юборди

CHERY AUTO

Вигонинг “Сельта” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Денис Суареснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tecno

Кеча ушбу икки жамоа Испания кубоги доирасида ўзаро баҳс юритишган. Sport.es нашрининг маълум қилишича ушбу ўйинга параллел равишда “Сельта” “Барселона”га Суареснинг трансфери бўйича таклиф юборган.

Айтиш лозимки, Суарсга шахсан “Сельта” бош мураббийи Хуан Карлос Унсуэнинг ўзи жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айнан ушбу мутахассис клуб раҳбариятидан Денисни сотиб олишни сўраган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию