Ads

Шотландиянинг “Селтик” клуби ўзининг расмий сайтида янги бош мураббийи номини эълон қилди.

Унга кўра энди жамоани 47 ёшли мутахассис Нил Леннон бошқаради. Унинг сўнгги иш жойи "Хиберниан" клуби бўлган эди.

Маълумот учун, Леннон учун "Селтик" бегона эмас. Боиси, у футболчилик фаолияти давомида ушбу жамоада сардор бўлган. 2010-2014 йилларда эса бош мураббий сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Селтик”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Брендан Рожерс кеча “Лестер” билан шартнома имзолади.