Сэм Эллардайс: Саутгейтнинг ўрнида мен бўлишим керак эди

Англия терма жамоаси собиқ устози Сэм Эллардайс жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Гарет Саутгейтга очиқчасига ҳасад қилмоқда.

“Мен ҳасад қиляпман. Чунки, қаттиқ ранжиганман. Саутгейтнинг ўрнида мен бўлишим керак эди. Афсуски, воқеалар бошқача ривож топди.

Бир кун олдин мен гольф ўйнадим ва эртаси куни менга терма жамоадан бўшатилганимни айтишди. Нега бундай бўлганини ҳалигача билмайман. Агар биз ўшанда озроқ сабр қилиб кутганимизда, мен ҳалиям Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган бўлардим.

Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо, барибир ичимда ҳасад бор. Саутгейт ва терма жамоа футболчиларини кузатаман. Умид қиламанки, улар яхши натижа кўрсатишади”, - дейди Эллардайс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!