Сэм Куэррининг даври ўтмоқда
Ads

Америкалик теннисчи Сэм Куэрри ва аргентиналик Гвидо Пелья Женева шаҳрида ўтаётган ATP мусобақасида чорак финал йўлланмаси учун куч синашди.

Нуфузли турнирнинг иккинчи даврасида кортга чиққан Сэм ва Гвидо учрашуви уч сет давом этди. Дастлабки сетни 7:5 ҳисобида ютиб олган Пелье иккинчи сетда тай-брекда мағлуб бўлди. Бироқ учинчи сет аргентиналик теннисчи учун омадли ўтди ва тай-брекда зафар қучди.

Шу тариқа чорак финалга чиққан Гвидо Пелья "Banque Eric Sturdza Geneva Open" мусобақасди  яна бир америкалик теннисчи Стив Жонсонга ярим финал йўлланмаси учун баҳслашади.

Sports.uz