Семеду ва Суарес эртага
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби  бош мураббийи Эрнесте Вальверде эртага “Атлетико”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 футболчи номини маълум қилди.

Машғулотларда Марк-Андре тер Стеген, Яспер Силлессен, Томас Вермален, Жерар Пике, Люка Динь, Самюэль Умтити, Жорди Альба, Серджи Роберто, Иван Ракитич, Серджи Бускетс, Паулиньо, Андрес Иньеста, Филиппе Коутиньо, Андре Гомеш, Луис Суарес, Лионель Месси, Усман Дембеле, Пако Алькасерлар иштирок этишмоқда ва улар эртага майдонга туша олишади.

Жароҳат олган Нелсон Семеду эртага жамоасига ёрдам бера олмайди. Бундан ташқари, Денис Суарес ҳам “матрасчилар”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлди.