Сен-Дени: "Ҳеч ким менинг босимимга уч раунд дош беролмайди!"

  • 12 ноябрь, 2023, 14:30
  • 0
  • MMA

Франциялик жангчи Бенуа Сен-Дени (13-1, 1NC) бугун бўлиб ўтган UFC 295: Prochazka vs. Pereira турнирида биринчи раундда рақиби Мэтт Фреволани (11-4-1) мағлубиятга учратганидан кейин енгил вазндаги жангчилар учун жиддий чақирув амалга оширди:
"Олдинига, Джастин Гейджига тегишли BMF камарини ўзимники қилиб оламан. Кейинги мақсадим эса Ислам Махачев бўлади. У менга қарши уч раунд туриб бера олмаса керак, ҳеч ким менинг босимларимга уч раунд бардош беролмайди. Мен бу вазндаги барчанинг рақиби бўламан. Енгил вазнлилар билан бирма-бир жанг қилишга тайёрман.
Бугун шунчаки жанг куни эмас, бугун мен каби собиқ ҳарбий Мэтт Фревола ҳақиқий олишув учун октагонга кўтарилди. Сен ҳар доим тананг ва фикринг теранлиги устида ишлашинг зарур.
Фревола мени узоқ босиб тура олмаслигини билар эдим, шу сабабдан унинг тейкдаунларидан ҳимояланиб ҳам ўтырмадим. Менинг курашда кечадиган жангимдан кўнглим тўқ. Жангдан олдин у тейкдаунга интилганидан кейин қисқа эпизодларда ҳимояни ушламасдан, ҳимояси очиқ қолишини тушундим. Шу режани мукаммал амалга оширдим. Агар келгуси рақибим Дастин Порье, Матеуш Гамрот ёки Джастин Гейджи бўлса мамнун бўлардим. Гамрот - европалик. Шундай экан, келинглар, бу жангни Париждаги турнир асосий жанги қиламиз! Шунингдек, Гейджи билан ҳам жанг қилиш режам бор. Мен унга ҳақиқий жанг тақдим этаман!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!