Сенегални жаҳон чемпионатига олиб чиққан ўйин видеошарҳи

Хабарингиз бор кеча Африка қитъасида ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган ЖАР ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

Эслтатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12 ноябр санасида ўтган ЖАР – Сенегал ўйини(2:1) бош ҳакам Жозеф Ламптининг келишилган ўйинларида иштирок этгани боис бекор қилинган эди. Ҳакамнинг ўзи эса футболдан умрбод четлаштирилган эди.

Қайд этиш жоиз, Сенегал ўз тарихида иккинчи бор ЖЧда ўйнайдиган бўлди. Улар илк бор 2002 йилги мундиалда иштирок этишган ва хаттоки чорак финалга қадар етиб боришган эди.

Қуйида ЖАР- Сенегал учрашувининг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: