Ads

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Челси" бугун Ирландиянинг "Сент-Патрикс" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйиндаги голларга Мейсон Маунт, Эмерсон Палмери ва Оливье Жирулар (дубль) муаллифлик қилишди. Таъкидлаш керакки, бу жамоага Фрэнк Лэмпард бош мураббий этиб тайинланганидан кейинги илк учрашув эди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: