Сентябрь ойида Ла Лиганинг энг яхши ўйинчиси ким?

Испаниянинг “Валенсия” клуби ҳужумчиси Симоне Заза Испания чемпионатида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ИФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу соврин италиялик форвард учун Ла Лигада дастлабкиси. Ўтган ойда Заза 4 ўйинда тўрт марта рақиблари дарвозасини ишғол қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!