Сербия, Греция, Болгария ва Руминия биргаликда Евро-2028 ёки ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширмоқчи
Ads

Сербия, Греция, Болгария ва Руминия ҳукумати келажакда Европа ёки Жаҳон чемпионати учрашувлирини биргаликда ўтказишни режалаштиришмоқда.

Сербия президенти Александр Вучич Белградда Греция, Руминия ва Болгария бош вазирлари билан ўтказилган тўрт томонлама учрашувдан сўнг бу ҳақда эълон қилди. Айтиш лозимки, ушбу учрашувларда ҳар бир мамлакатнинг футбол раҳбарлари ва спорт вазирлари иштирок этишган.

Якунда ушбу мамлакатлар махсус комиссия тузиб, Евро-2028 ёки ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширишга келишиб олишган.

Минбар

Барча блоглар