Серена Уильямс ўзига келди

Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "US Open" турнирининг аёллар ўртасида ўтаётган тўртинчи давра баҳслари кескин ва муросасиз учрашувларга бой ўтмоқда.

Хард қопламали кортларда ўтаётган "Катта дубулға" туркумидаги мазкур мусобақада америкалик Серена Уильямс эстониялик Кайя Канепини 6:0, 4:6, 6:3 ҳисобида таслим қилган бўлса, чехиялик Каролина Плишкова австралиялик Эшли Бартини 6:4, 6:4 ҳисобида енгди.

Энди Серена ва Каролина 1/4 финал босқичида ярим финал йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!