
Серена Уильямс теннисга қайтиш учун лой кечди
Америкалик теннисчи Серена Уильямс кортга қайтиш арафасида жисмоний машғулотларга зўр бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Серена Голландияга қарши ўтадиган “Федерациялар кубоги” мусобақасида АҚШ терма жамоаси сафидан жой олиши кутилмоқда.
У мазкур учрашув олдидан, спартан пойгасида иштирок этди. Унда Серена ва ҳаваскор иштирокчилар тезлик билан турли жисмоний машқларни бажаришди: баланд ёғоч тўсиқлардан кўтарилиш, ботқоқни кесиб ўтиш, катта логларни олиб бориш ва ҳ.к.
«Мен ҳафта охирида Спартан пойгасида беллашдим, оёқларим бу жумбоқларга дош бера олмаслигини билардим. Жисмоний тарбия машғулотларини эслаб қолишим керак эди», - дейди Серена.
Комментарии