Серена Уильямс тиз чўккан йигитга эрга тегади
Ads
 
 
"Катта дубулға" туркумидаги турнирларнинг 22 карра ғолибаси Серена Уильямс келиб чиқиши арман миллатига мансуб америкалик бизнесмен Алексис Оганян билан турмуш қуришга розилик берди.
 
- Мен уйга кечроқ қайтдим, - дейди Серена Уильямс. - Кимдир менга карета тайёрлаб қўйган экан. Борар манзилим Рим бўлди. Биз ўша ерда учрашдик. У тиз чўкиб, қўлимни сўради. Мен розилик бердим.
 
 
35 ёшли Серена ва 33 ёшли Алексис мана 2015 йилнинг кузидан буён учрашмоқда. Энди улар муносабатларини расмийлаштириб, тўй қилишга тайёр экан.