Серена Уильямс ва Каролин Вознияцкини нима боғлаб туради?
Ads

Америкалик теннисчи Серена Уильямс даниялик Каролин Возняцки билан муносабатлари қандай экани ҳақида айтиб ўтди.

"Биз доимо дўст бўлганмиз! Лекин ҳозир бизнинг муносабатимиз тобора яқинлашиб бормоқда. Мен уни севаман, у ҳам мени севади. Бироқ кортда бир-биримизга қарши келиб қолсак иккаламиз ҳам ғалабага интиламиз. 

Бу ажойиб ва қизиқарли дўстлик. Ўйлайманки бу муносабат фаолиятимиздан кўра, узоқ давом этади", - дейди Серена.