Серена ва Наоми бугун тунда куч синашади
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" турнирининг аёллар ўртасида финал учрашуви бугун тунда бўлиб ўтади.
 
Унда америкалик Серена Уильямс ва япониялик Наоми Осака бош соврин учун ўзаро рақобатлашади.
 
Америка очиқ чемпионатининг сўнгги ҳал қилувчи мазкур финал учрашуви Тошкент вақти билан 9 сентябрь соат 01:00да бошланади.