Сергей Липинец япониялик Акихиро Кондони янчиб ташлади

Нью-Йорк шаҳрида IBF йўналишининг жаҳон чемпионлиги учун ўтган бокс кечасида россиялик Сергей Липинец ярим оғир вазн тоифасида япониялик Акихиро Кондога қарши рингга кўтарилди.

Метин ҳимоя, аниқ ҳамда кучли зарбаларга эга бўлган Сергей, баҳсда Акихирога ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чемпион деган номга сазовор бўлди.

Сергей Липинецнинг менежири Алекс Файсфельдниг сўзларига кўра, 2018 йилнинг март ойида Сергей IBF йўналишининг чемпионлигини ҳимоя қилиш учун америкалик Эдриэн Бронерга қарши баҳс ўтказади.

Sports.uz