Серхи Роберто умумий гуруҳда, Умтити эса якка тартибда машғулотларга киришди
Ads

Бугун “Барселона” футболчилари қисқа муддатли таътилдан қайтишди ва машғулотларни бошлашди.

Каталонияликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра тиззасидан жароҳат олган Серхио Роберто жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтган ва умумий гуруҳда шуғулланишни бошлаган. Самуэль Умтити эса индивидуал тарзда машғулотлар ўтказган.

Маълумот учун, “Барселона” ўзининг навбатдаги учрашувини 6 январь куни “Хетафе”га қарши ўтказади.