Серхи Робертонинг
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби хавбеки Серхи Роберто ёги трансферлар даври якунлангунига қадар ўз жамоасини алмаштириши мумкин.

Sport нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли испаниялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Ювентус" каби жамоалар ўзаро кураш олиб боришмоқда. Юқорида номлари тилга олинган уччала клуб ҳам Роберто учун унинг шартномасида кўрсатилган 40 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр. Бундан ташқари улар футболчининг маошини ҳам оширишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси аъзосининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.