Серхио Рамос:
Ads

Хабарингиз бор кеча "Барселона" Ла Лиганинг 26-турида “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”ни (1:0) мағлубиятга учратди. Ўйиндан сўнг “қироллик клуби” сардори Серхио Рамос каталонияликлар сардори Лионель Месси билан бўлган тортишув ҳақида гапириб ўтди.

“Голлар футболда ҳамиша натижа деганидир. Биз эса бугун гол ура олмадик. Шу боис рақибни табриклашимиз керак.

Мессига келадиган бўлсак...Менинг қўл ҳаракатларим беихтиёр юз берди, лекин у ҳам жавоб қайтарди”, - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” кечаги мағлубиятдан сўнг пешқадам “Барселона”дан нақд 12 очкога орта қолиб кетди.