Серхио Рамос: Соврин учун боримизни берамиз

Хабарингиз бор, бугун Македония пойтахти Скопье шаҳрида УЕФА суперкубоги доирасида Англиянинг “Манчестер Юнайтед”  ва Мадриднинг “Реал” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу ўйин олдидан мадридликлар етакчиси Серхио Рамос ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу ўйинда икки буюк жамоа ўзаро тўқнашади. “МЮ” таркиб борасида яхши савияга эга бўлган жамоа, аммо биз ғалаба учун боримизни берамиз, – дейди футболчи УЕФА расмий сайтига берган интерьвюсида.

Қайд этиш лозим, учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!