Серхио Рамосдан ажойиб натижа
Ads

Меҳмонлар сардори Серхио Рамос Марко Асенсиога нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Шу тариқа, Рамос Ла Лигада кетма-кет 15 мавсумда гол киритган иккинчи футболчига айланди.

Бунга қадар "Реал" собиқ футболчиси Фернандо Йерро ҳам шундай натижага эришган эди.

Маълумот учун, Рамос 2005 йилдан буён "қироллик клуби" сафида тўп тепиб келади ва фақатгина "Севилья"даги дебют мавсумида гол кирита олмаган холос.