Серхио Рамоснинг бурни синди, аммо у операцияга муҳтож эмас (ФОТО)

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос “Атлетико”га қарши (0:0) Ла Лига 12-тур ўйинида бурнидан жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.

Футболчи ўйинни давом эттира олмади ва ўз ўрнини Начога бўшатиб берганди. Шифокорлар кўригидан ўтган Рамос операцияга муҳтож эмаслиги маълум қилинди.

“Реал” сардори 10 кундан кейин сафга қайтади ва махсус ниқоб билан майдонда ҳаракат қилиши мумкин бўлади.